Левандовски Бундеслиганинг 15 та клубидан кўпроқ гол урди
Айни дамда, Германия Бундеслигасининг 5-туридан ўрин олган "Бавария" ва "Айнтрахт" (4:0) қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда.
Беллашувнинг 68-дақиқасида ўз ўрнини Шупо-Мотингга бўшатиб берган Роберт Левандовски хет-трик қайд этди. Шу тариқа, польшалик форвард 5 та баҳсда майдонга тушиб, ўз голлари сонини 10 тага етказиб олди.
"Штутгарт" ва "Лейпциг"дан ташқари, қолган ҳеч бир жамоа 10 та гол уриб улгурмади.
Фикрлар