
Левандовски "Дакар" автопойгасида иштирок этмоқчи
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски пойгачилик фаолиятини бошлаш ниятида эканлиги ва “Дакар” автопойгасида иштирок этиш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтди.
“Автоспортга доим қизиқиб келганман. У ерда спортчи 100 фоиз борини бериш керак. Демак, бу йўлда ниманидир қурбон қилиш керак. Кўрамиз, балким келажакда менга ҳам насиб қилар”, - дейди польшалик футболчи.
Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Бундеслигада жами 14та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 14та гол киритишга муваффақ бўлган.
Фикрлар