Левандовски Европадан суперклуб танлайдими ёки Саудияга пул ишлагани кетадими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона”нинг кетма-кет икки мавсум чемпион бўлишига катта ҳисса қўшан ҳужумчи  Роберт Левандовски келаси мавсум олдидан ўзига мос жамоа танлашига тўғри келади.

Fichajes нашри маълумотига кўра, айни пайтда польшалик ҳужумчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар Италиянинг “Милан” клуби бўлиб қолмоқда. А Серия клуби 37 ёшли футболчининг атрофидагилар билан музокараларни давом эттирмоқда ва уни Европада фаолиятини давом эттиришга кўндиришга уринмоқда.

Шу билан бирга, Левандовскига Саудия Арабистони клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудияликлар машҳур тўпурарга фаолиятидаги энг йирик шартномалардан бирини таклиф қилишга тайёр экани айтилмоқда.

Таъкидланишича, Левандовски ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Поляк ҳужумчиси юқори даражадаги Европа футболида қолиш ёки Яқин Шарққа молиявий жиҳатдан манфаатли кўчиб ўтиш ўртасида танлов қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!