Левандовски фаолиятидаги энг зўр мураббий кимлигини айтди

"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски фаолиятидаги энг яхши мураббий ким эканини айтди.

“Бу Юрген Клопп, деб ўйлайман. Унинг икки тимсоли бор. Футболчиларга худди ота каби меҳрибон. Иккинчи томони – мураббийлик. У сизга ҳамма нарсани, шу жумладан унчалик яхши бўлмаган нарсаларни ҳам айтиб бериши мумкин. Клопп ёмон нарсалар ҳақида гапиришни ҳам билади. У футболчиларни жуда кўп ишлатади. Юрген билан фақатгина Пеп Гвардиолани тенглаштириш мумкин. Юз фоиз”, - дейди польшалик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Клопп қўл остида 2010-2014 йилларда “Боруссия” Дортмундда, Гвардиола қўл остида эса 2014-2016 йилларда “Бавария”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!