Левандовски фаолиятини А Серияда давом эттиришга тайёр

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга тайёр.

Хабарларга қараганда 29 ёшли польшалик футболчи “Ювентус”га ўтишга розилик билдирган. Ўз навбатида “кекса синьора” бунинг учун немис грандига аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаинни беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Левандовскига бундан аввалроқ Лондоннинг "Челси" клубидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)