Левандовски ҳеч қачон унутолмайдиган ўйин қайси?

"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски фаолияти давомидаги энг эсда қоларли ўйинлар ҳақида гапириб ўтди.

“Бунақалари кўп бўлган. Лекин, “Вольфсбург”га қарши ўйинда 9 дақиқа ичида 5 та гол урганим энг зўри бўлган. Бунақасини фақат орзу қилиш мумкин. Бу лаҳзаларни бутун умр эсимдан чиқармайман.

“Реал” ва “Боруссия”га қарши ўйинларда покер қайд этганимни ҳам ҳеч қачон унутмайман”, - дейди польшалик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)