Левандовски: "Жисмоний ҳолатим ўн йил аввалгидан яхшироқ"

CHERY AUTO
Польша терма жамоаси ва Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски спорт формаси ҳақида гапирди.
 
"Ҳозирда мен жисмоний ҳолатдан ўн йил аввалгидан яхшироқман. 25-26 ёшда ҳам ва ҳатто икки йил олдин ҳам ҳозиргидек даражада эмас эдим. 
Машғулотларда яхши ўтказяпман, ўзимни жуда яхши ҳис қиляман", - деди 35 ёшли форвард.
 
Эслатиб ўтамиз, Левандовски "Барса" сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!