Левандовски ўз ўрнида, Роналду Мессини ортда қолдирди: “Олтин тўп”га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги

Қуйида ушбу рейтинг ва унинг таҳлилини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

20. Чиро Иммобиле (“Лацио”). Аввалги ўрни: 18
“Лацио” рестартдан кейинги дастлабки учрашувидаёқ мағлуб бўлди. Янада аламлиси, жамоа 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган эди ва якунда “Аталанта” ирода намойиш этди. Иммобиле А Серия чемпиони бўлмаса, “Олтин тўп” учун курашишини тасаввур қилиш қийин.
Шанба куни “Фиорентина” дарвозасига пенальтидан гол урган футболчининг ихтиёрида яна максимум 10 та ўйин қолди. Акс ҳолда, “Олтин бутса” учун кураш Левандовскига бой берилади.
*Жошуа Киммих 20 таликдан чиқиб кетди

ballon-dor-ranking-down-ciro-immobile_z21he6qqvfv31ngjwggwg2pea

19. Йосип Иличич (“Аталанта”). Аввалги ўрни: 13
“Аталанта” ҳамон Европанинг энг кўп гол урувчи жамоаларидан бири бўлиб турибди. Клуб рестартдан кейинги 3 та баҳсида 10 та гол уришга эришди. Аммо бу голларда Иличичнинг ўрни олдингидек юқори бўлмаяпти.
Учта ўйинда атиги 23 дақиқа майдонда ҳаракат қилган футболчи ушбу рейтингда юқорилаши имконсиз. Словениялик футболчи ихтиёрида лиганинг қолган учрашувлари ва августдаги Чемпионлар Лигаси баҳси қолмоқда.

ballon-dor-rankings-ilicic_skz7k8th4wa21ryh0ql85p7d1_1

18. Тимо Вернер (“РБ Лейпциг”). Аввалги ўрни: 14
“РБ Лейпциг”даги сўнгги ўйинини 2 та гол билан якунлаган Тимонинг рейтингда юқориламагани унга боғлиқ бўлмаган факторларга алоқадор. Шу билан немис форварди 11 ҳафта майдонга тушмайди. Вернернинг мавсум натижалари 34 та гол ва 13 та ассист билан тўхтади.
Бундай ҳолатда у табиийки, йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринга даъво қила олмайди.

ballon-dor-rankings-werner_kb89gai2p36w12xnb2akyystx_1

17. Альфонсо Дэвис (“Бавария”). Аввалги ўрни: 17
Ажойиб мавсум ўтказган канадалик футболчи шанба куни бўлиб ўтадиган Германия кубоги финалига жиддий тайёргарлик кўраётган бўлса керак. Германия миқёсидаги иккала кубокни ҳам қўлга киритган тақдирда, мюнхенликларнинг ҳар қандай футболчиси индивидуал совринларга жиддий дахл қила бошлайди.
Боз устига, мутахассислар “Бавария”ни Чемпионлар Лигасининг энг катта фаворитларидан бири эканлигини айтмоқда.

ballon-dor-ranking-no-change-alphonso-davies_ik965m1wxlby1b83h44494god

16. Трент Александр-Арнольд (“Ливерпуль”). Аввалги ўрни: Топ-20 га янги қўшилди
22 ёшга тўлмай туриб, Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лига чемпионлигига эришган Арнольд “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда мўъжизавий жарима зарбаларидан бирини ижро этди. 30 йиллик чемпионлик орзусини рўёбга чиқарган баҳсдаги ушбу гол Трентнинг рейтингга қўшилишига сабаб бўлди.
“Ливерпуль” аллақачон Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборилди. Кубок ҳам бой бериб бўлинган. Демак, мерсисайдликлардан қайсидир футболчининг “Олтин тўп”ни ютиши қийин масала. Агар ҳакамлар АПЛнинг узоқ кутилган чемпионлиги бунга етарли деб топмаса...

ballon-dor-ranking-new-trent-alexander-arnold_1tnzh4cljl8oa149y5k5o444rm_1

15. Серж Гнабри (“Бавария”). Аввалги ўрни: 12
Гнабри рестартдан кейин жамоасининг 10 та учрашувида майдонга тушиб, атиги битта гол муаллифига айланди. Германия кубоги ва Чемпионлар Лигасида мўъжизавий футбол намойиш этган тақдирдагина 24 ёшли футболчи “Олтин тўп” ҳақида ўйлаши мумкин.
Унгача эса Гнабрининг рейтингда пастлагани ҳақидаги хабарлар янграйверади.

ballon-dor-rankings-gnabry_gy73nc0wvs9k1urc4lfirbz0d_1

14. Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”). Аввалги ўрни: 15
2 та ўйин, 2 та ғалаба ва Фернандеш яна МЮ мухлисларининг олқишларига сазовор. У голлар ва ассистлар муаллифига айланишдан ташқари жамоавий ҳаракатларда дирижёр вазифасини ўтаб бермоқда.
Погба билан майдон марказида юзага келтирган тандеми тобора кучайиб бормоқда. Шундай шароитда “манкуниянлар” қўлга киритишлари мумкин бўлган 2 та кубок ва Чемпионлар Лигаси йўлланмаси ҳақида ўйлай бошлаганлиги табиий.

ballon-dor-rankings-fernandes_58us4o29yunp1gftpt9maxsbj_1

13. Садио Мане (“Ливерпуль”). Аввалги ўрни: 20
Мане ҳам “Кристал Пэлас”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига йўл топа олди. “Ливерпуль” муваффақиятларида жамоа ҳужумидаги фантастик учликнинг роли катта. Улардан бири ушбу рейтингда бўлмаслиги адолатдан эмасди. Ушбу мавсумда сенегаллик футболчи шерикларидан сермаҳсулроқ кўринмоқда.
Чемпионлар Лигасининг бой берилгани футболчининг рейтингдаги позициясига жиддий таъсир кўрсатиши табиий. Аммо Манеда “Олтин тўп” учун кичик имконият сақланиб турибди.

ballon-dor-power-ranking-up-sadio-mane_zhpjkkveulns1s5zqee1v6xb8

12. Жордан Хендерсон (“Ливерпуль”). Аввалги ўрни: 16
Хендерсон жамоасининг 30 йиллик орзуси ушалган ҳафтада ўзининг 30 ёшини нишонлади. Футболчи ҳақиқий сардор сифатида “Ливерпуль”ни чемпионлик сари етаклади.
“Олтин тўп” учун уни яққол фаворитлардан дейиш қийин. Аммо Хендо Англияда йил футболчиси, деб топилиши мумкин.

ballon-dor-power-ranking-up-jordan-henderson_b18bvf61vo0m1slm63vokgdaw

11. Кай Хаверц (“Байер”). Аввалги ўрни: 11
Хаверц Бундеслиганинг сўнгги турида захирада қолдирилди. Якунда, леверкузенликлар ғалаба қозонган бўлса-да, Чемпионлар Лигасидан қуруқ қоладиган бўлишди.
Германия кубоги ва Европа Лигасида имкониятни сақлаб турган “Байер” етакчисини курашдан чиқаришга шошилмаслик керак. Аммо тез орада 21 ёшли вундеркинднинг бошқа жамоага ўтгани ҳақида эшитсак ажаб эмас.

ballon-dor-ranking-no-change-kai-havertz_z0jefa4529v31ab686j41y3zr

10. Жейдон Санчо (“Боруссия” Дортмунд). Аввалги ўрни: 10
Катта эҳтимол билан “Боруссия” таркибидаги сўнгги ўйинини захирадан кузатган Санчо гўё қўрқинчли фильмга тушиб қолгандай бўлди, назаримизда. Дортмундликлар чемпионат якунида “Хоффенхайм”дан қақшатқич зарбани қабул қилиб олди (0:4).
Санчода барча мусобақалардаги 20 та гол ва худди шунча ассист бор, аммо титул йўқ. У каби футболчиларга исталган клубда эҳтиёж бор. Демак, инглиз ярим ҳимоячиси ёзда келажагида бурилиш ясаса бўлаверади.

ballon-dor-ranking-no-change-jadon-sancho_h4od93xtkxu21irkdncafdr7e

9. Киллиан Мбаппе (ПСЖ). Аввалги ўрни: 9
Мбаппе бошчилигидаги футболчилар душанбадан машғулотларга қайтди. Парижликлар ваниҳоят Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўлланма олишди. 4 ойлик танаффус билан ушбу муҳим турнирга етиб бориш уларнинг мағлубиятига катта “ёрдам” бўлиши мумкин эди.
Францияда чемпионат эрта якунлангани шундоқ ҳам парижликларнинг зарарига ишлаши мумкин. Жамоа етакчилари эса августгача рейтингда юқорилаш имкониятига эга эмас.

ballon-dor-ranking-no-change-kylian-mbappe_trw1iy47c6m31xj004ikqu24e

8. Эрлинг Холанд (“Боруссия” Дортмунд). Аввалги ўрни: 7
Холанд ва унинг жамоаси учун мавсум якунланди. Норвегиялик ёш иқтидор эгаси ёрқин футбол билан ушбу футбол йилини якунлади. Унинг голлари “Олтин тўп”ни ютиш учун камлик қилди. Ҳозирча бир поғонага пастлаган футболчи келгусида мунтазам шўнғиб боришга мажбур.

ballon-dor-rankings-haaland_g2793w7zqrqc1vvvv7fetyh2p

7. Неймар (ПСЖ). Аввалги ўрни: 6
Бразилиялик форвард каби ушбу рейтингдаги бошқалар ҳам ёзни қайноқ мусобақалар билан ўтказишлари мумкин эди. Иккита қитъа чемпионати ва Олимпиада бекор қилинмаган тақдирда саратон сценарийси буткул бошқача бўларди.
Анчадан бери футбол ўйнамай қўйган Неймар топ-6 ликда етарлича турди. Энди у ҳам августни кутади.

ballon-dor-rankings-neymar_ra23ov4sdgv31rd0jnh5nyawl

6. Карим Бензема (“Реал”). Аввалги ўрни: 8
“Реал” ваниҳоят ашаддий рақибидан 2 очко илгарилаб кетди. Бенземанинг товон билан узатган тўпи эса мавсум ҳақидаги роликларни безашга лойиқ. Ушбу узатма Компанининг ўтган йили “Лестер”га урган голи каби аҳамият ва жозибага эга.
Французнинг ихтиёрида Ла Лиганинг қолган ўйинлари ва Чемпионлар Лигаси борлигини инобатга олиб, уни асосий фаворитлар сафига бемалол қўшишимиз мумкин.

ballon-dor-power-ranking-up-karim-benzema_xt8rcymw6wfk1g4fphlk5f9qa

5. Томас Мюллер (“Бавария”). Аввалги ўрни: 5
Мюллер Бундеслигани гол ва ассист билан якунлади. Бундан ташқари, у Кевин Де Брюйне томонидан ўрнатилган бир мавсумдаги энг кўп узатмалар рекордини (20) янгилади (21).
Мюллер ихтиёрида максимум 5 та ўйин қолди. Барчасини Чемпионлар Лигаси ҳал қиладиган кўринади.

ballon-dor-rankings-muller_1q3y8xhlt61i0ze4sc1abu4od_1

4. Лионель Месси (“Барселона”). Аввалги ўрни: 3
Сўнгги пайтларда Мессини хурсанд қиладиган ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмай қўйди. Чемпионлик пойгасида “Барса” яна очко йўқотди. Уни устига, ёш ва иқтидорли Артур Пьяничга алмаштирилгани расман тасдиқланди. “Сельта”га қарши беллашувда 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган футболчи бу кетишда еттинчи “Олтин тўп”дан умид қилмаса ҳам бўлади.
Боиси, клуб 2013-2014 йилдан бери илк бор титулсиз қолиши мумкин. Ўша йили ҳеч бўлмаганда суперкубок қўлга киритилганди. Бу мавсумда эса “кўк-анор ранглилар” янги форматдаги суперкубокни ҳам бой беришди.

ballon-dor-ranking-down-lionel-messi_t9lvbz5y5xb118unui61d9bw0

3. Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”). Аввалги ўрни: 2
Де Брюйне рейтингда пастлашида футболчининг ўзи асосий сабабчи эмас. У жамоасини мағлубиятдан қутқариши мумкин бўлган жарима зарбасини амалга оширганди. Бироқ “Челси”нинг чемпионлик масалаларини ҳал қилиш одати Гвардиола шогирдларига панд берди.
Кубок беллашувида ҳам белгиялик ярим ҳимоячи пенальтини аниқ амалга оширди. “Шаҳарликлар” ҳамон 3 та кубок учун кураш олиб бормоқда. Демак, ҳали футболчида имконият бор.

ballon-dor-ranking-down-kevin-de-bruyne_2vvesg24ssd21n8n3v0mb5rbo

2. Криштиану Роналду (“Ювентус”). Аввалги ўрни: 4
Голлари пенальтидан киритилганига қарамай, Роналду жамоасининг ҳар бир ғалабасида ўз ҳиссасини қўша бошлади. “Кекса синьора”га чемпионлик курашида энг катта рақобатчи ҳисобланган “Лацио”нинг “Аталанта” майдонида мағлубиятга учраши Роналдунинг қўлларини Скудеттога яқинлаштирди.

ballon-dor-power-ranking-up-cristiano-ronaldo_1tckm1tcatsqj1n5ds6e2h1iux

1.Роберт Левандовски (“Бавария”). Аввалги ўрни: 1
Бундеслига сўнгги турида ҳам гол уришдан тўхтамаган польяк жорий ҳафтада Германияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ушбу сабабларга кўра, Левандовски 1-поғонада муқим қолишини тахмин қилишимиз мумкин.
Олдиндаги Германия кубоги финали ва Чемпионлар Лигасида ҳам шу темпда ҳаракат қилган тақдирда, “Олтин тўп”ни унинг қўлидан ҳеч ким олиб қўя олмаса керак.
Қўшимчасига Роберт “Олтин бутса” учун курашда ҳам етакчиликни сақлаб турибди.

ballon-dor-rankings-lewandowski_1wpzosggrml0l1pg1apgzaif1d_1

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

 

Курашга қўшилган Бензема, пастлаган Роналду ва Месси: «Олтин тўп»га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)