Левандовски
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Мадриднинг “Реал” жамоасид давом эттиришни хоҳламоқда, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Манбада ёзилишича, польшалик футболчи “қироллик клуби”га ўтишни жуда истамоқда ва яқин вақт ичида “Реал” вакиллари билан музокараларни бошлаши мумкин.

“Бавария” раҳбарияти ўз навбатида бир неча марта бу футболчини қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Аммо немислар ҳам музокаралар ўтказишга қаршилик қилмасликлари тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Левандовскийнинг мюнхенликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.