Левандовски Саудияга кетади. Унинг "Барса"даги ўрнини ким эгаллаши мумкин?

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски сўнгги пайтларда мунтазам равишда гол уриб келмоқда, аммо унинг юқори маоши "кўк-анорранглилар" учун муаммо бўлиб турибди.

TodoFichajes нашри хабарига кўра, польшалик ҳужумчи жорий 2024/2025 йилги мавсум охирида Каталония клубини тарк этиши мумкин. Левандовски Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ва у ерда янада кўпроқ маош олиши мумкин - мавсумига тахминан 50 миллион евро. Айтиш керакки, 36 ёшида шундай йирик шартнома имзолаш Роберт учун катта муваффақият бўларди.

Шу сабабли “Барселона” раҳбарияти Левандовскига муносиб ўринбосар қидирмоқда ва бу борада “Интер” форварди Лаутаро Мартинес асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта аргентиналик футболчини жуда яхши кўради.

Айни дамда “нерадзуррилар”да ҳам молиявий қийинчиликлар бор ва шу боис Мартинеснинг трансфери истисно эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!