Левандовски собиқ жамоасини ҳафа қилиб, катта довонни забт этди

Европа Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида “Барселона” ўз майдонида “Бавария”ни йирик ҳисобда таслим қилди.

Учрашувда бурилиш ясаган голни Роберт Левандовски киритди.

Бу польшалик форварднинг профессионал фаолиятидаги 700-гол бўлди. XXI асрда фақатгина Криштиану Роналду ва Лионель Мессигина Роберт Левандовскидан кўп гол урган.

Айни пайтда португалиялик юлдуз ҳисобида 907 та, аргентиналик ҳужумчида 849 та гол бор.

Энг қизиғи, 36 ёшли Левандовски фаолиятидаги энг кўп тўпни “Бавария” таркибида киритган. Мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилган даврда у рақиблар дарвозасини 344  маротаба ишғол қилган. Шунингдек, “Боруссия Дортмунд”да 103 та, Польша терма жамоасида 84 та, “Барселона”да 74 та, “Лех”да 41 ва қолган клубларда жами 54 та гол урган.

Бундан ташқари, Роберт Европа Чемпионлар лигасидаги умумий голлари сонин  97 тага етказиб олди ва тез орада юзлик довонни ҳам забт этиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!