Левандовски худбин экан!

“Бавария” тўпурари Роберт Левандовски клубни тарк этмаса бўлмайди. Польшалик ҳужумчи жамоанинг бошқа вакиллари билан ҳам зиддиятга боргани маълум бўлди.

Хусусан, ўтган мавсум давомида жамоанинг ҳужумкор футболчиси Лерой Сане Робертнинг худбинлигидан норози экани ошкор бўлди.

Sport1.de сайтининг ёзишича, Сане жамоадоши машғулотлар вақтида ҳам, расмий учрашувларда ҳам унга қулай вазиятларда ҳам тўпни узатмай, бир ўзи ўйнаётганидан хафа бўлган. Бу ҳолат, мавсумнинг иккиняи ярмида айниқса кучайган.

Левандовски мавсум давомида бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан ҳам зиддиятга борганди. У бош мураббий қўллаётган тактика жамоани кучсизлантирганини иддао қилган.

Мавсум охирига келиб, Левандовски клуб раҳбарияти унга ўзи истаган шартномани таклиф қилмагани учун кетишга қарор қилганини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!