Левандовскига топ-клубдан иш чиқди

Италиянинг “Ювентус” клуби келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски номзодини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Турин клуби янги мавсум учун ҳужумни кучайтириш вариантларини изламоқда ва номзодлар рўйхатига Левандовски ҳам киритилган.

Жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти польшалик тўпурарнинг бой тажрибаси жамоа учун фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Хабар қилинишича, футболчи “Ювентус”га эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.

Аввалроқ Роберт Левандовски ҳам “Ювентус”га ўтиш имкониятига қизиқиш билдирган, аммо бу масала бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган эди.

Манба маълумотига кўра, Левандовскига MLS ва Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!