Левченко: “Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояланди"
Ўзбекистон Суперлигаси 14-турида ўз майдонида “Металлург”ни мағлуб этган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко ғалаба, янги футболчилар, рақобат ва мухлислар ҳақида фикр билдирди.
“Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояланди ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Бирични таймда гол уриб олганимизда, ўйин бошқача тус оларди. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширдик ва гол уришга эришдик. Бундай об-ҳавода футбол ўйнаш қийин. Шунга қарамай, ўйин темпини туширмадик. Футболчиларга раҳмат”, - деди мураббий.
“Ҳозиргидек иссиқ ҳавода шогирдларимга қанчалик қийинлигини биламиз. Нафақат легионерлар, балки маҳаллий ўйинчилар ҳам қийналишмоқда. Янги футболчиларга мослашишлари учун вақт керак. Қолаверса, улар ҳали жамоада бошқалар билан рақобатлашишлари лозим.
Тошмирзаев рақобатда ютиб чиқсагина асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. У бошқа клуб ўйинчиси эди, энди эса бизнинг жамоамизда. Талаб ҳамма жойда бир хил.
Албатта, уй ўйинларимизда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари биз учун жуда муҳим. Барча учрашувда шундай бўлишини истардик. Уларнинг бугунгидек яхши кайфиятда кўришни истаймиз. Биз ҳам ўз навбатида уларни доимий равишда ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар