Асосий мазмунга ўтиш

"Лейпциг" "Манчестер Юнайтед" футболчисини ижарага олмоқчи

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Клуб бўлажак трансферга боғламоқчи

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлундни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, немислар 21 ёшли даниялик футболчини ижарага олиш бўйича қизиққан. Улар Хойлундни "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган яна бир ҳужумчи — Беньямин Шешко билан боғлиқ келишув доирасида таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Хойлунд ўтган мавсум АПЛда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган. 

Шешко эса Бундеслигада 33 та ўйинда 13 та гол уришга муваффақ бўлган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ