"Лидс" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширади

Англиянинг "Лидс" клуби "Хоффенхайм" ҳужумчиси Жоржиньо Рюттерни ўз сафига қўшиб олади.

Инглиз клуби 20 ёшли франциялик футболчи учун ўз тарихидаги рекорд сумма – 40 миллион евро тўлайди. Раттер эса "Лидс" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди.

Айтиш лозимки, «Хоффенхайм» Жоржиньони икки йил аввал «Ренн»дан 1 миллион еврога сотиб олганди. Ҳужумчи ўтган давр мобайнида Бундеслига доирасида жами 57 та ўйинда майдонга тушди ва 11 гол ҳамда 6 голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!