Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшомида кимлар рингга кўтарилиши кутилмоқда? Тўлиқ кард билан танишинг

  • 29 ноябрь, 2022, 17:13
  • 0
  • Бокс

Олдин хабар берганимиздек, 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Humo Arena"да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу оқшомда юртимизнинг ва ҳориждан келган бир қанча чарм қўлпоп усталари рингга кўтарилади. Шунингдек, 63,5 кг вазн тоифасида гран-при турнири ярим финал жанглари ва 72 кгда ҳам ҳудди шундай турнирнинг илк босқичи бўлиб ўтади. Қолаверса, асосий баҳсларда Фазлиддин Ғоибназаров, Жамшид Каримов, Олимпиада ўйинлари совриндори, арманистонлик Ованнес Бачков, ирландиялик Жоно Керрол каби боксчилар рингга кўтарилади. Ҳозирда жуфтликлар қуйидагича кўриниш олган:

Асосий жанг:

69,8 кг: Фазлиддин Ғоибназаров (10-1, 6КО) (Ўзбекистон) - Жамшид Каримов (10-0, 7КО) (Ўзбекистон)

63,5 кг: Ованнес Бачков (3-0, 2КО) (Арманистон) - Маркос Гонсалес Барраза (22-2, 11КО) WBА Intercontinental камари учун жанг

58,9 кг: Жоно Керрол (22-2-1, 7КО) (Ирландия) - Жеймс Чережи (18-2, 7КО) (Руминия)

*63,5 кг вазн тоифасида гран-при ярим финалчилари:

Мужибилло Турсунов (1-0) (Ўзбекистон)
Шоҳруҳбек Кенжаев (1-0) (Ўзбекистон)
Фаррух Арслонов (3-0, 1КО
Нурим Дилшад (5-0, 3КО)

60 кг: Костин Ион (9-3-2, 4КО) (Руминия) - Александру Ионита (7-16-1, 5КО) (Руминия)

*72,5 кгда гран-при турнири иштирокчилари:

Жакипбек Уулу Жаркинбек (дебют) (Қозоғистон)
Берекет Таиров (дебют) (Қозоғистон)
Довуд Маҳкамов (0-1) (Тожикистон)
Нурта Карасавев (2-0, 1КО) (Қозоғистон)
Сухроб Қайимов (дебют) (Ўзбекистон)
Асилбек Ваҳобов (дебют) (Ўзбекистон)
Анвар Турапов (7-1, 6КО) (Ўзбекистон)
Исломбек Мўминов (3-0-1, 2КО) (Ўзбекистон)

*Изоҳ: гран-при турнири 63,5 кгда ярим финал ва 72 кгдаги жуфтликлар 30 ноябрь куни қуръа ташлаш маросимида аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!