Lift Promotions навбатдаги бокс оқшоми олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди (фотогалереяга)

Хабар берганимиздек, 16 июн куни "Ҳумо Арена"да ўтказиладиган Lift Promotions компанияси навбатдаги бокс оқшоми олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур матбуот анжуманида ярим оғир вазн тоифасида (79 кг) гран-при турнири чорак финалига, ўрта вазн тоифасида (72 кг) ярим финал жангларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, оқшомда рингга кўтариладиган хорижлик ва юртимиз чарм қўлқоп усталари йиғилганлар саволларига жавоб бериб ўтди.

Қуйида ушбу маросимдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!