Лига-1. Кавани ПСЖга кетма-кет 14-ғалабани келтирди
Ҳозиргина Франция чемпонати 14-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Тулуза" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Парк де Пренс" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритишди. Учрашувдаги ягона гол 9-дақиқада Эдинсон Кавани томонидан киритилди.
Шу тариқа, парижликлар кетма-кет 14-баҳсда ҳам 3 очко эгасига айланди ва турнир жадвалида 42 очко билан яккапешқадамлик қилмоқда.
ПСЖ
| Лига 1 14-тур 24/11/2018, 21:00
1 :0 ![]() Тугади | Тулуза |
Стадион: Parc des Princes 47244 томошабин Бош ҳакам: Hakim Ben El Hadj |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар