Лига 1. "Ланс" яна дуранг ўйнади, Ҳусанов эса тўлиқ ҳаракатланди
Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Страсбург" - "Ланс" учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар дурангга имзо чекишди.
Дастлаб, Нзола ҳисобни очган бўлса, Силла имкониятларни тенглаштириб қўйди. Шундан кейин дарвозалар яна бир мартадан ишғол қилинди ва ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракатланди. Ҳимоячи шерикларига 50 та аниқ пас бериб, 2 марта подкат ишлатди. Шу билан бирга, 2 та дуелда ютиб чиқди.
Ушбу баҳсдан кейин лансликлар турнир жадвалида 11 очко билан 6-поғонага жойлашди.
- Франция - Лига 1
- Жорий мавсум
Страсбург
- Habib Diarra 60'
- Abakar Sylla 18'
Тугади
2
:
2
06.10.2024 20:00
Ланс
- M'Bala Nzola 5'
- Andy Diouf 44'
Фикрлар