
Лига 1. ПСЖ сафардан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтди
Лига 1нинг илк туридан ўрин олган "Нант" - ПСЖ ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Мухлислар биринчи бўлимда гол кўришмади. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасига келиб Витинья ўйиндаги ягона голни киритишга муваффақ бўлди. Унинг голи ПСЖга муҳим 3 очкони тақдим этди. Бундан ташқари, 78-дақиқада португалиялик ҳужумчи ҳисобланган Гонсало Рамуш жамоасининг иккинчи голини киритган эди, лекин VAR текширувидан сўнг гол инобатга олинмади.
Комментарии