Лига 1. Турнинг марказий беллашувида ПСЖ ўз уйида мағлуб бўлди

Франция 1-дивизиони 14-туридан ўрин олган ПСЖ - "Лион" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унжа меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Баҳсда киритилган ягона голга Кадевере 35-дақиқада муаллифлик қилди. 

Ушбу беллашувдан сўнг, ПСЖ 28 очкоси билан қолиб, 3-ўринга тушиб кетди. "Лион" эса очколарини 29 тага етказиб, 2-поғонага кўтарилиб олди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Неймарга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 90+'

    Мендес огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Кимпембе сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Пакета ўрнига Какере майдонга тушмоқда. 

  • 87'

    Мбаппега узатилган тўп ҳимоячилар томонидан тепиб юборилди. 

  • 82'

    Данилонинг зарбаси ўхшамади. 

  • 77'

    "Лион" борган сари ҳимояга чуқурроқ ётмоқда. 

  • 75'

    Парижликларнинг кетма-кет узатмалари ўз манзилига етиб бормаяпти. 

  • 72'

    Кин ўрнига Рафинья майдонга тушди. 

  • 71'

    Лопесга нисбатан ишлатган қўполлик учун Неймар сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 71'

    Неймарнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 68'

    Токо-Экамбининг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

  • 65'

    Дюбуа ўрнига Де Шильо майдонга тушмоқда. 

  • 64'

    Вератти ўрнига Эррера, Ди Мария ўрнига Мбаппе майдонга тушди. 

  • 59'

    "Лион" ўз ярим майдонида рақибни кутиб олмоқда. 

  • 56'

    Паредес сариқ карточка олди. 

  • 54'

    ПСЖ тўпрни назорат қилмоқда. Аммо хавфли ҳужумлар йўқ. 

  • 51'

    "Лион" шошмаяпти. 

  • 48'

    ПСЖ футболчисининг хатоси сал бўлмаса қимматга тушарди. Лионликлар вазиятни бой берди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Иккинчи бурчак зарбаси ҳам ўхшамади. 

  • 43'

    Бурчак узатмасига Кимпембе зарба бера олмади. 

  • 43'

    Лопеш Флоренцининг зарбасини қайтарди. 

  • 38'

    ПСЖ янада фаоллашди. Бироқ жарима майдонига ёриб киришнинг имкони бўлмаяпти. 

  • 35'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кадевере ПСЖнинг биргина хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очиб кетди. 

  • 34'

    Пакета ҳужумда фол ишлатди. 

  • 31'

    Марселонинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади. 

  • 28'

    ПСЖ ҳамон тўпни орқа чизиқда ушлаб турибди. 

  • 25'

    Меҳмонлар тартибли ҳимояланяпти. 

  • 23'

    "Лион" тўпни тезда олдириб қўймоқда. 

  • 21'

    Ауар майдон марказида Ди Марияга нисбатан қоидани бузди. 

  • 19'

    "Лион" фаоллашди. 

  • 17'

    Баккернинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

  • 15'

    Бурчакдан узатилган тўпга "Лион" футболчиси зарба бера олмади. Диалло бунга йўл қўймади. 

  • 12'

    Майдон марказида Неймар йиқитилди. Ҳозирча, карточка йўқ. 

  • 9'

    "Лион" прессинг уюштирмоқда. Аммо бу у қадар кучли бўлмаяпти. 

  • 7'

    Флоренцининг зарбаси ноаниқ чиқди. Кин тўпни дарвозага жойлаб қўйиши ҳам мумкин эди. 

  • 6'

    ПСЖ тўпни назорат қилишга эътибор қаратмоқда. 

  • 4'

    "Лион" футболчиси ҳужум пайтида Кимпембени йиқитди. Фол.

  • 2'

    Кин манзилига узатилган илк пас кучлироқ чиқди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Франция биринчи дивизионининг энг қизиқарли қарама-қаршиликларидан бири ПСЖ ва "Лион" жамоалари ўртасида кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!