Лига 1'да энг юқори маош олувчи футболчилар билан танишинг

Франциянинг нуфузли L’Equipe  нашри Лига 1 чемпионатидаги энг юқори маош олувчи футболчилар ва мураббийлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, энг юқори маош олувчи футболчи — Усмoн Дембеле бўлиб, у ПСЖ сафида ойига 1,5 миллион евро ишлаб топади.

Рейтингдаги топ-15 футболчининг 14 нафари айнан Париж клуби вакиллари ҳисобланади.

2. Маркиньос — 1,12 млн евро
3. Ашраф Ҳакими — 1,1 млн евро
4. Люка Эрнандес  — 1,1 млн евро
5. Уоррен Заир-Эмери — 950 минг евро
6. Хвича Кварацхелия — 900 минг евро

Мураббийлар орасида эса ҳам парижликлар бош мураббийи Луис Энрике ойига 1 миллион евро маош билан етакчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!