Лига кубоги. "Динамо" "Сурхон" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди
Самарқандда кечган учрашувда мезбонлар 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Санжар Баратов (2 та), Амиржон Сафаров, Дамир Темиров ва Жасур Азимовлар муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Даврон Файзиев шогирдлари "А" гуруҳида 3 очко билан етакчиликни қўлга олишди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса "Шўртан" "Сўғдиёна"ни енгмоқда.
Фикрлар