Лига Кубоги. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига оид маълумотлар

Илк бор ўтказилаётган Лига Кубоги 1-турида "Пахтакор" юртимизда футбол ватани саналган Қўқон шаҳри жамоасини қабул қилади.

Ушбу кубок мусобақасида жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишади. Гуруҳдан "Бухоро" ва "Локомотив" ҳам ўрин олган. "Пахтакор" навбатдаги турларда 3 июлда "Бухоро" (сафар) ҳамда 7 июлда "Локомотив" (уй) билан тўқнаш келади. Дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олишади.

"Пахтакор" асосий кубок мусобақаси саналган Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912" билан икки марта тўқнаш келган. 2014 йил Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичида сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йили эса ярим финалда жамоа сафарда 5:2 ҳисобида зафар қучган.

Барча турнирларни ҳисоблаганда "Пахтакор" "Қўқон-1912"га сўнгги бор 2003 йил имкониятни бой берган. Сўнгги 11 беллашувда "шерлар" ушбу рақибга ютқазмаган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 31 май, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!