Лилиан Тюрамнинг ўғли "Боруссия М" билан шартнома имзолади

  • 22 июля, 2019, 21:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Франциянинг “Генгам” клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам расман “Боруссия” Мюнхенгладбах аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли франциялик фтуболчи немис клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 10-рақамда тўп сурадиган бўлди. Тюрамнинг трансфери эса “Боруссия”га 13 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Маркус франциялик машҳур футболчи Лилиан Тюрамнинг ўғри ҳисобланади. У ўтган мавсум Лига1 да жами 32та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию