"Лилль" "Барселона"нинг собиқ футболчиси билан шартномани бекор қилмоқчи

Франциянинг "Лилль" клуби "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Самуэл Умтити билан шартномани узиш ҳақида ўйламоқда.

"Fichajes" нашрининг хабар беришича, Умтити февраль ойидан буён жароҳат сабаб ўйинларда қатнаша олмади. Шу боис, клуб ҳам ҳимоячи билан шартномани бекор қилиш мақсадида ишларни бошлаган. Самуэл 2023 йилда Каталония клубидан эркин агент сифатида Француз клубига кўчиб ўтган.

Франциялик футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг Тransfermarkt порталидаги нархи 2 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, 31 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида 341 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!