Лима 2 ўйинга,”Сурхон” аъзоси 3 ўйинга четлатилган бўлса, “Андижон” футболчиси жарима тўлайди! Тартиб-интизом қўмитаси яна кимларни жазога тортди?
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Суперлига
“Металлург” — “Насаф”
Суперлиганинг 10-тури доирасидаги “Металлург” — “Насаф” учрашувнинг 86-дақиқасида “Насаф” футболчиси Матеус Лима Круз рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Матеус Лима Крузга (“Насаф”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
ОКМК — “Андижон”
Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК — “Андижон” учрашуви якунлангандан сўнг “Андижон” футбол клуби футболчиси Элдор Адхамов трибуна ости йўлакчасида хавфсизлик тартибига риоя қилмасдан, жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлган ходимларга нисбатан ҳурмацизлик қилиб, провокацион ҳаракатлар қилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдор Адхамовга (“Андижон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
“Сурхон” — “Металлург”
Суперлиганинг 11-тури доирасидаги “Сурхон” — “Металлург” учрашувнинг 12-дақиқасида “Металлург” футболчиси Эргаш Исмоилов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Ўйиннинг 25-дақиқасида “Сурхон” футболчиси Камрон Саидазимов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эргаш Исмоиловга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси, Камрон Саидазимовга (“Сурхон”) нисбатан эса 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Қизилқум” — “Олимпик”
Суперлиганинг 10-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Олимпик” учрашувнинг 44-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Ифеани Ифеани тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини тана қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ифеани Ифеанига (“Қизилқум”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Андижон” — “Турон”
Суперлиганинг 12-тури доирасидаги “Андижон” — “Турон” учрашувнинг 34-дақиқасида “Турон” клуби футболчиси Билолхон Тошмирзаевга кўрсатилган қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан ЎзФҲМнинг Эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.
Ўзбекистон кубоги
“Қизилқум” — “Локомотив”
Ўзбекистон Кубогининг 2-гуруҳ босқичи доирасидаги “Қизилқум” — “Локомотив” учрашувнинг 11-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Абдуалимов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳумоюн Абдуалимовга (“Қизилқум”) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Про лига
“Динамо плюс” — “Қўқон-1912”
Про лиганинг 9-тури доирасидаги “Динамо плюс” — “Қўқон-1912” учрашуви якунлангандан сўнг “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Мухсин Низамитдинов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида тасдиқланмаган, нотўғри маълумотлар бериб, рақиб жамоага ҳамда мухлисларга ҳурмацизлик қилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мухсин Низамитдиновга (“Қўқон-1912”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди
“Локомотив” — “Машъал”
Про лиганинг 9-тури доирасидаги “Локомотив” — “Машъал” учрашуви якунлангандан сўнг “Локомотив” футболчиси Марат Бикмаев ҳамда “Машъал” футболчиси Отар Жавашвили бир-бирига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилиб, муштлашиб кетгани ҳамда оммавий тартибсизлик вужудга келтиргани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Марат Бикмаев ва Отар Жавашвилига нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Шўртан” — “Хоразм”
Про лига мусобақасининг 10-тури доирасидаги “Шўртан” — “Хоразм” учрашувнинг 33-дақиқасида “Шўртан” жамоаси футболчиси Ҳожиакбар Юнусов рақиб ўйинчисининг юз қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган ҳамда учрашув якунлангандан бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳожиакбар Юнусовга (“Шўртан”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Ғиждувон” — “Динамо плюс”
Про лига мусобақасининг 10-тури доирасидаги “Ғиждувон” — “Динамо плюс” учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Динамо плюс” футбол клуби футболчиси Ҳазратжон Турсунқулов захира ўриндиғидан туриб, ёрдамчи ҳакамга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилиб, елим идиш улоқтиргани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳазратжон Турсунқуловга (“Динамо плюс”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Биринчи лига
“Насаф фарм” — “Олимпик фарм”
Биринчи лига мусобақасининг 4-тури доирасидаги “Насаф фарм” — “Олимпик фарм” учрашувнинг 19-дақиқасида “Насаф фарм” жамоаси футболчиси Жаҳонгир Шерматов рақиб ўйинчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жаҳонгир Шерматовга (“Насаф фарм”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Янгийўл” — “Шаҳрихончи”
Биринчи лиганинг 6-тури доирасидаги “Янгийўл” — “Шаҳрихончи” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Шаҳрихончи” жамоаси футболчиси Саидиброҳим Ғуломжонов тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини сон қисмига зарба берган учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Саидиброҳим Ғуломжоновга (“Шаҳрихончи”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
“Янгиер қурувчи” — “Олимпия”
Биринчи лиганинг 6-тури доирасидаги “Янгиер қурувчи” — “Олимпия” учрашувининг 75-дақиқасида “Янгиер қурувчи” жамоаси футболчиси Хуршид Асқаралиев учрашув тўхтатилган вақтда захира ўриндиғини тарк этиб, майдонга чиққан ҳолда рақиб ўйинчисини бўйин қисмидан бўғиб, тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хуршид Асқаралиевга (“Янгиер қурувчи”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Насаф фарм” — “Пахтакор-79”
Биринчи лиганинг 6-тури доирасидаги “Насаф фарм” — “Пахтакор-79” учрашувнинг 56-дақиқасида “Пахтакор-79” жамоаси футболчиси Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев рақиб ўйинчисининг елка қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиевга (“Пахтакор-79”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Қумқўрғон-1977” — “Локомотив БФК”
Биринчи лига мусобақасининг 7-тури доирасидаги “Қумқўрғон-1977” — “Локомотив БФК” учрашувининг 82-дақиқасида “Қумқўрғон-1977” жамоаси футболчиси Оволаби Шола тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини кўкрак қисмига бош билан қасддан зарба берган учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Оволаби Шолага (“Қумқўрғон-1977”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Янгиер қурувчи” — “Олимпия”
Биринчи лиганинг 6-тури доирасидаги “Янгиер қурувчи” — “Олимпия” учрашуви бўйича видео-материал келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 75-дақиқасида “Олимпия” жамоаси футболчиси Муҳаммад Мансуров ўйин вақтида тўпни атайин қўлга олиб, рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилиб оммавий тартибсизлик вужудга келтирган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммад Мансуровга (“Олимпия”) нисбатан мазкур қарор чиққан кундан бошлаб 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
U-19 чемпионати
“Турон U-19” — “Нефтчи U-19”
U-19 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Турон U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 71-дақиқасида “Турон У-19” жамоаси футболчиси Самандар Содиқов ҳамда “Нефтчи” жамоаси футболчиси Мартавали Турғуновлар бир-бирларини бўйин қисмидан бўғиб тажовузкор ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Самандар Содиқов (“Турон U-19”) ва Мартавали Турғуновга (“Нефтчи U-19”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Ғиждувон U-19” — “Бухоро U-19”
U-19 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Ғиждувон U-19” — “Бухоро U-19” учрашувнинг 71-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Муҳаммад Муҳаммадиев бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммад Муҳаммадиевга (“Бухоро”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Қизилқум U-19” — “Металлург U-19”
У-19 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Қизилқум U-19” — “Металлург U-19” учрашувнинг 82-дақиқасида “Металлург U-19” жамоаси футболчиси Муҳаммадюсуф Орифжонов иккинчи сариқ карточка олган ва ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатган. Ўйиннинг 90+4-дақиқасига келиб “Металлург U-19” клуби мураббийи Дилшод Наврузов ҳам бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадюсуф Орифжоновга ва Дилшод Наврузовга (“Металлург U-19”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Сурхон U-19” — “Бунёдкор U-19”
U-19 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Сурхон U-19” — “Бунёдкор U-19” учрашувнинг 85-дақиқасида “Бунёдкор У-19” жамоаси мураббийи Тимур Бобохонов техник зонани тарк этиб, ёрдамчи ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Тимур Бобохоновга (“Бунёдкор У-19”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
Аёллар Олий лигаси
“ОКМК-W” — “Сўғдиёна-W”
Аёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги “ОКМК-W” — “Сўғдиёна-W” учрашувининг 64-дақиқасида “Сўғдиёна W” жамоаси мураббийи Шерали Бобоқулов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шерали Бобоқуловга (“Сўғдиёна-W”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Нефтчи-W” — “Пахтакор-W”
Аёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги “Нефтчи-W” — “Пахтакор-W” учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Пахтакор-W” жамоаси футболчиси Айнур Даулбоева рақиб ўйинчисининг оёғига қасддан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Айнур Даулбоевага (“Пахтакор-W”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларга мурожаат қилиб, ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, оғир-вазмин ва профессионал бўлишга чақирамиз. Шу ўринда Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун ўрнак-намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!
Фикрлар