Линделёф бугун МЮга ёрдам бера олмайди
Ads

Швециялик футболчи Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га қарши кечган учрашувни тўлиқ ўтказган эди. Бироқ айнан мазкур ўйинда кичик жароҳат олгани айтилмоқда.

Линделёф тиббий кўрикдан ўтгач аниқ ташҳис қўйилади ва сафга қайтиш муддати аниқ бўлади. У декабр ойи сўнггига қадар майдонга туша олмаслиги айтилмоқда.

Бугун шунингдек Маркос Рохо ҳам "қизил иблислар"га ёрдам бера олмайди. Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" ўйини Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.