Линекер: Яхшиям-ки Англия Японияга рўбаро бўлмади

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Гари Линекер Япония терма жамоасининг нимчорак финал ўйинидаги хатти-ҳаракатларига ўз муносабатини билдирди. Японияликлар Бельгия термаси билан ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:2 ҳисобида таслим бўлди.

“Яхшиям-ки Англия терма жамоаси Японияга рўбаро бўлмади”, – деб ёзди англиялик мутахассис “Твиттер”даги саҳифасига.  

Маълумот учун, Англия терма жамоаси бугун, 3 июль куни Колумбия билан куч синашади. Учрашув Москва шаҳридаги “Спартак” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!