Лингард "Ноттингем Форест"га ҳам керак бўлмай қолди

"Ноттингем Форест" клуби ёзда жамоа билан янги шартнома имзоламайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унда "Манчестер Юнайтед"даги ўйинлари билан танилган футболчи Жесси Лингард ҳам бор. 

Лингард жорий мавсум барча мусобақалар доирасида атиги 20 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу беллашувларда 2 гол ва 2 ассист қайд этишга муваффақ бўлди. 

Шунингдек, рўйхатдан Андре Айю, Кафу, Жордан Смит, Жек Колбек, Лайль Тэйлор каби футболчилар ўрин олган. Серж Орье клуб билан яна бир йиллик келишувга эришган бўлса, "Ноттингем Форест" сафида ижара асосида ҳаракат қилган Крис Вуд ёзда тўлиқ сотиб олинади. 

Маълумот ўрнида, "ўрмончилар" жорий мавсум АПЛда 38 очко билан 16-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!