“Лион” – “Бавария” учрашувида испаниялик ҳакамлар ишлайди

УЕФА Чемпионлар Лигаси иккинчи ярим финали доирасида бўлиб ўтадиган “Лион” ҳамда “Бавария” клублари ўртасидаги ўйин учун ҳакамлар бригадаси тасдиқланди.

Бош ҳакам сифатида Антонио Матеу Лаос тайинланди. Унга қанотларда Себриян Девис ва Перес Дель Паломар ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Дель Серро Гранде. Шунингдек, Алехандро Эрнандес ҳамда Мария Санчес Мартинес видеотакрорларда бош ҳакамга ёрдам беради.

Ўйин 19 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!