"Лион" 16 ёшли футболчисини "Реал"га қанчага сотмоқчи?
Франциянинг "Лион" клуби ярим ҳимоячиси Райан Черки "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 16 ёшли футболчининг трансфери масаласида француз гранди билан алоқага чиққан. “Лион” эса ўз тарбияланувчисини 35 млн еврога баҳоламоқда. Гарчи унинг айни дамдаги трансфер нархи 8 млн еврони ташкил этсада.
Маълумот учун, Черки “Лион”нинг асосий таркибида 2019 йилнинг октябрида дебют қилган. У ўтган давр мобайнида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар