"Лион" бош мураббийлиги учун яна бир номзод пайдо бўлди

  • 13 октябрь, 2019, 11:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Генгам” ва “Бордо” клублари собиқ бош мураббийи Жослен Гурвеннек фаолиятини “Лион”да давом эттириши мумкин.

Tecno

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра Гурвеннек номзодини шахсан клуб президенти Жан-Мишель Олас илгари сурмоқда. Бироқ, жамоанинг спорт директори Жуниньо Пернамбукано 47 ёшли мутахассиснинг номзодига унчалик ҳам қўшилмаяпти.

Шу боис “Лион” бош мураббийлигига Лоран Блан номзоди фаворит бўлиб турибди. Уларнинг шорт-листида шунингдек Руди Гарсия («Марсель» ва «Рома» собиқ бош мураббийи) номлари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!