"Лион" Депай билан шартномани узайтирмоқчи

  • 8 февраль, 2020, 13:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лион” клуби раҳбарияти жамоанинг голландиялик ярим ҳимоячиси Мемфис Депай билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра француз гранди 25 ёшли футболчининг шартномани узайтириш борасидаги таклифга рози бўлишига тўлиқ ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Депай айни дамда тиззасидан олган жароҳатидан даволанмоқда. Аввалроқ, унинг Евро-2020 да ҳам иштирок этолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Депай жорий мавсум Франция чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!