"Лион" Депайга "Атлетико"дан ўринбосар топди
“Лион” клуби раҳбарияти жароҳат сабаб бу мавсум бошқа майдонга тушолмайдиган ярим ҳимоячи Мемфис Депай ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.
L’Equipe нашрининг ёзишича француз клуби бу борада “Атлетико” Мадрид ярим ҳимоячиси Тома Лемарни кўз остига олиб қўйган. Ўз навбатида “матрасчилар” Лемарни ижарага беришга рози, фақат “Лион” мавсум якунлангач унинг трансферини тўлиқ сотиб олиши шарти билан.
Маълумот учун, Лемар “Атлетико” сафига 2018 йил 70 млн евро эвазига “Монако”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 14 та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар