"Лион" етакчисига АПЛнинг икки клуби даъвогар

Англиянинг "The Mirror" нашри тарқатган хабарларга кўра, "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари француз клуби хавбекининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Чемпионлар Лигасидаги тўқнашувда Пеп Гвардиола назарига тушган футболчи ҳақида испан мутахассиси бир неча бор илиқ фикрлар билдириб ўтганди. Энди Пепнинг собиқ ёрдамчиси Микель Артета ҳам ҳамюртини жамоасида кўришни истаб қолди.

"Тўпчилар" "Лион"га ушбу шартномага Матео Гендузини ҳам қўшишни таклиф қилмоқда. Аммо "шерлар" футболчини каттароқ суммага сотишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!