“Лион” футболчилари ўзларини янчиб ташлаган рақиб мураббийига тасанно айтди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

​“Ланс” бош мураббийи Пьер Саж ўзининг собиқ жамоаси “Лион”га мутлақо шафқат қилмади. Гарчи у майдонга асосий таркибни бироз ўзгартириб туширган бўлса-да, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган собиқ клубига қарши бор кучи билан ўйнади.

“Лион” ўз мухлислари кўз ўнгида лансликларга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан сўнг, мезбонлар мағлубият қанчалар аламли бўлмасин, илгари ўзларига устозлик қилган Пьер Сажга юксак эҳтиром кўрсатишди.

​“Лион” етакчиси Корентин Толиссо мураббийга ўз тилакларини билдирди:

- Бу устозимиз учун жуда яхши натижа. Уни жуда яхши биламан. Сажни табрикладим ва умид қиламанки, улар Франция кубогини ҳам қўлга киритишади. Бу у учун ажойиб бўларди. “Ланс” ҳақиқатан ҳам мавсумни ажойиб  ўтказмоқда. Уни яқинда UNFP маросимида энг яхши мураббий совринини олаётганида ҳам кўрдим. Пьерни чин дилдан табриклайман.

​Ҳимоячи Клинтон Мата ҳам Толиссо каби Пьер Сажни муваффақиятли мавсум билан қутлаб, келгуси фаолиятида омад тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!