"Лион" ҳимоячиси фаолиятини "Реал"да давом эттиради

"Лион" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Soccer Link тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчининг янги жамоаси “Реал” Мадрид бўлади. Томонлар эса аллақачон ушбу трансфер борасида келишувга эришишган. Унга кўра “қироллик клуби” Менди учун лионликларга 40 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, Менди якунланган мавсум “Лион” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан имзолаган шартномаси 2023 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!