"Лион" ҳимоячиси учун "Реал" ва "Наполи" кураш бошлади
"Лион" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 23 ёшли франциялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда.
Таъкидлаш керакки, Мендига шунингдек “Наполи” ҳам кураш олиб бормоқда. Унинг трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Ферлан Менди жорий мавсум “Лион” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар