Москванинг “Спартак” клуби ҳимоячиси Самуэль Жиго фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

L'Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли франциялик футболчининг хизматларига “Лион”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Лионликларда Жигодан бошқа яна бир нечта марказий ҳимоячилар варианти бор эди, аммо улар айнан “Спартак” футболчисини танлашди.

“Спартак” Жигони 2018 йил Бельгиянинг “Гент” клубидан 8 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)