"Лион" Ндомбеленинг трансфер нархини оширишга қарор қилди

  • 26 июнь, 2019, 17:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лион” клуби  раҳбарияти “Тоттенхэм”нинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ярим ҳимоячи Танги Ндомбеленинг трансфер нархини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра гарчи клублар ушбу трансфер борасида 63 млн евролик таклифга келишишга яқин туришга бўлсаларда, француз клуби ушбу нархни 80 миллионга кўтармоқчи. Энди “шпорлар” Ндомбеле борасидаги таклифларини яхшилашлари керак. Айтиш керакки, франциялик футболчини шахсан "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз жамоадасида кўрмоқчи.

Маълумот учун, 22 ёшли Ндомбеле ўтган мавсум “Лион” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг лионликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!