"Лион" ўз сафига "Милан" ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

  • 14 август, 2019, 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби вингери Сусо "Лион"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Франция гранди 25 ёшли испаниялик футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. “Россонерилар” эса Сусони 30-35 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Бундан аввалроқ унга “Фиорентина” қизиқиш билдираётган эди. Бироқ, “Милан”нинг талаби “бинафшаранглилар”га тўғри келмаган.

Маълумот учун, Сусо ўтган мавсум “Милан” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!