"Лион" президенти: Ҳозирча Фекирнинг трансфери борасида ҳеч қандай таклиф олмадик

“Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас жамоа ярим ҳимоячисиНабиль Фекирнинг жамоадан кетиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Набил жамоадан кетмоқчи, бу унинг хоҳиши. Биз бу борадаги музокараларга тайёрмиз. Фекирнинг трансфери борасида эшикларимиз ҳамиша очиқ. Аммо, айни пайтда ҳеч бир клубдан расмий таклиф олмадик”, - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фекирга “Ливерпул”дан жиддий қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 25 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсум “Лион” сафида 47та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!