"Лион" устози "Сити"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
"Лион" клуби бош мураббийи Руди Гарсия бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ювентус” устидан қозонилган ғалаба, ўзимизга бўлган ишончимизни янада оширди. Бу жуфтликда шубҳасиз “Манчестер Сити” фаворит, лекин чорак финал ўйинлари кўрсатиб беряптики, фаворитларни ҳам ютса бўлади. Бу шанба оқшомида ҳам содир бўлади, деган умиддамиз”, - дейди франциялик мутахассис.
“Манчестер Сити” – “Лион” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Жуфтлик ғолиби эса, ярим финалда “Бавария”га қарши майдонга тушади.
Фикрлар