"Лион" узоқ муддатга сафдан чиққан Депай ўрнига Ла Лигадан ўринбосар топди
"Лион" клуби "Вильярреал" ҳужумчиси Карл Токо Экамбининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра лионликлар 27 ёшли камерунлик футболчини жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан Мемфис Депай ўрнига муносиб кўришмоқда. Ушбу трансфер эса уларга тахминан 20 млн еврога тушиши айтилмоқда.
Маълумот учун, Экамби “Вильярреал” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 62 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар