Лионель Месси: "Аргентина терма жамоаси учун ўйнашни жуда соғиндим"

Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоасига қайтиши ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи жароҳати сабаб терма жамоанинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборганди. Бугун форвард ЖЧ-2026 саралаши доирасида Венесуелага қарши кечган ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

"Мен узоқ вақтдан бери терма жамоадаман. Лекин яна қайтиб келганимдан, ватаним жамоасида ўйнашни давом эттираётганимдан ва яна шу ерда эканлигимдан хурсандман.

Миллий терма жамоада ҳаракат қилишни ача соғинган эканман. Олдинда бизни саралаш давомида узоқ йўл кутиб турибди. Энди бу ўйин натижасини унутиб, навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак", - деди Лионель Месси Венесуэлага қарши кечган беллашувдан сўнг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!