Лионель Месси шахсий антирекордини такрорлади
Кеча "Валенсия" Испания чемпионати 21-тури доирасида "Барселона"ни ўз майдонида 2-0 ҳисобида мағлуб этди.
Каталонияликлар сардори Лионель Месси баҳс давомида "кўршапалаклар" дарвозасига 11 маротаба зарба берди, бироқ у гол киритишни уддалай олмади.
Opta нашрига кўра, аргентиналик сўнгги бор шундай натижани 2017-йилда қайд этган экан. Ўшанда Лео "Депортиво" билан учрашувда ҳам голсиз 11 та зарба йўллаган.

Фикрлар