Лионель Месси яна бир совринга лойиқ кўрилди

  • 24 Dec 09:18
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" юлдузи Лионель Месси Аргентинада йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Tecno

Ушбу мукофот мамлакат спорт журналистлари уюшмаси томонидан тақдим этилади. Лео фаолияти мобайнида учинчи бор бу номга сазовор бўлди.

Аввалроқ, 2011 ҳамда 2021 йилларда ҳам Месси Аргентинада йилнинг энг яхши спортчиси номинациясини ўзиники қилганди. 35 ёшли футболчи "альбиселесте" таркибида Қатар мезбонлигида ўтган Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.

У жорий мавсум терма жамоа либосида 14 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 гол ва 6 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!