Лионель Месси: Яна ҳам кўпроқ совринлар ютишни истайман

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси яна ҳам кўпроқ совринлар ютишни мақсад қилганини таъкидлаб ўтди.

Менинг асосий мақсадим ўсиш, аммо ҳозирги ҳолатимдан норози эмасман. Шунчаки, ҳар куни ўз вазифаларимни бажариб, кўпроқ титуллар ютишни ва ўсишни истайман. Ўзимни рақобатга тайёр деб ҳисоблайман. Менга ҳар доим ютиш ёқади, ютқазиш эмас. Мен ўзимни плеймейкер деб ҳисоблайман, тўпурар деб эмас, – дея аргентиналик футболчининг сўзларини келтиради Marca нашри.

Испания чемпионати 11-туридан сўнг Месси 9 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилган. Аввалроқ Месси билан бирга “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду “Олтин тўп” учун даъвогарлар қаторига киритилмаганлиги маълум қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!